“Машъал” — “Турон” ўйини Яйпан шаҳрига кўчирилди

  • Mr.NoBoDy 14.06.2021 12:00
  • 414
  • 30

Coca-Cola Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган “Машъал” — “Турон” ўйинига қадар Муборакдаги стадион прожекторларини талаб даражасига келтиришнинг имкони бўлмайди.

Шу йилнинг 14 май куни ЎФА мажлислар залида ассоциация раҳбарияти ҳамда футбол клублари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилган бўлиб, унда Coca-Cola Суперлиганинг тўрт клуби июнь ойидаги ФИФА кунлари якунига қадар стадион прожектори масаласида конкрет таклиф бериши, белгиланган муддатга қадар прожектор масаласи ҳал этилмаса, улар иштирокидаги уй учрашувлари ёз ойида нейтрал майдонларга кўчиши борасида огоҳлантирилганди.

Coca-Cola Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган “Машъал” — “Турон” ўйинига қадар Муборакдаги стадион прожекторларини талаб даражасига келтиришнинг имкони бўлмайди. Буни англаган ҳолда “Машъал” футбол клуби "Турон” билан келишиб, 11-турни Яйпан шаҳрида ўтказиш масаласини ҳал қилди. Сир эмаски, “Турон” Coca-Cola Суперлига дебютанти бўлишига қарамай, ОФК томонидан қўйилган прожекторлар бўйича талабни шу йилнинг май ойига қадар бажариб улгурганди.

Мусобақанинг II даврасида “Турон” футболчилари Муборакка сафар этади. 25 июнь — жума куни бўлиб ўтадиган дастлабки тўқнашув эса 20:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар