"Реал" ёзда ҳеч кимни сотиб олмоқчи эмас

  • Mr.NoBoDy22.07.2021 00:17
  • 126
  • 30

"Реал"да директорлар кенгаши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда клуб президенти Флорентино Перес ёзда трансферлар учун пул ажратилмаслигини ва айни дамда "Реал" футболчиси сифатида ҳисобланганлар билан мавсум ўтказилишини маълум қилган. Ёзда клуб фақатгина Давид Алабани эркин агент сифатида таркибга қўшиб олди ва катта эҳтимол билан клуб бошқа ҳеч кимни таркибга қўшиб олмайди.

Примерода мавсум август ойида старт олади.

Ўхшаш янгиликлар