Трансфер ойнаси ёпилди. Шов-шувли трансфер бўлмади

  • Mr.NoBoDy 01.08.2021 12:51
  • 618
  • 30

31 июль куни тунги соат 00:00да ёзги трансфер ойнаси ёпилди.

Бу мавсум ёзги трансфер Суперлига биринчи давраси тугамасдан очилди ва ёпилди. Албатта, клублар ўртасида эҳтимолга молик ўтишлар юз берди, бироқ ўта шов-шувли трансфер амалга ошмади. 

Телеграм каналимизга шу мазмунда сўровнома қўйгандик ва бунда беш нафар ўтишни вариант сифатида келтиргандик. Сўровнома якунларига кўра, футболчилар орасида энг кўп овозни Жасур Жалолиддинов тўплади. Унинг "Андижон"дан "Локомотив"га ўтиши 22 фоиз овоз йиғди. 

Бу борада кейинги ўринни 13 фоиз овоз билан Баҳром Абдураҳимов эгаллади. Хабарингиз бор, мавсумнинг биринчи ярмини "Навбаҳор"да ўтказган Абдураҳимов яна қадрдон клуби "Насаф"га қайтди. Мартин Боаке, Сардор Абдураимов, Хумоюн Муртазоев каби футболчилар эса нисбатан кам овоз тўплашди.

 


Шов-шувли трансфер энди бўлади варианти энг кўп - 52 фоиз овоз тўплаган бўлса-да, трансфер ойнасининг охирги кунида ҳам айнан Суперлига клублари орасида бундай трансфер кузатилмади. Бу ўринда биз асосан Суперлиганинг бир клубидан иккинчисига ўтган футболчиларга эътибор қаратдик ва жамоалар қўшиб олган легионерлар ёки бўлмаса, легионер бўлиб четда ўйнаб яна Ўзбекистонга қайтган футболчиларни инобатга олмадик. 

Ўхшаш янгиликлар