Каррагер: "Ливерпуль" таркибини кучайтирмаса, "Сити"ни пастга тушириш қийин бўлади"

  • Mr.NoBoDy 01.08.2021 12:51
  • 693
  • 30

"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер клубнинг трансфер сиёсати ҳақида гапирди.

"Гап сонда эмас, сифатда. Агарда таркибни кучайтирмаса, "Манчестер Сити"ни пастга тушириш қийин бўлади. Келинг, ЕЧЛни ютган "Челси" ва ёзги трансферлар ойнаси вақтида Варан ва Санчони трансфер қилган "Манчестер Юнайтед"ни ёддан чиқармайлик.

"Ливерпуль"да гол урадиган футболчини кўришни истайман. Клуб мени ҳавотирга солмоқда. Жамоа титул учун курашадиган даражада кўп гол уриши керак.

Садио Манедан яхши мавсумни кутяпман. Ўтган мавсум у учун яхши ўтмади, бироқ мавсумлар оралиғида у ўзини яхши кўрсатди. Умид қиламанки, Садио "Ливерпуль"нинг голларида иштирок этади", - деди Каррагер.

Ўхшаш янгиликлар