ads
ads


Перишич "Бавария"га қайтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy15.09.2021 21:17
  • 129
  • 30

"Интер" ярим ҳимоячиси Иван Перишич ўзи аввал ижарада ўйнаган "Бавария"га қайтиши мумкин.

ads

Келаси ёзда хорватиялик футболчининг Милан клуби билан шартномаси тугайди ва мюнхенликлар уни текинга қўлга киритиши мумкин бўлади.

Маълум қилинишича, "Бавария" январь ойида Перишич билан музокараларни бошлашга тайёр. Футболчининг ўзи ҳам Мюнхен клубига қайтишга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, Перишич 2019/20 йилги мавсумда "Бавария" таркибида ўйнаган. Мюнхенликлар сафида у 35 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва 10 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, у "Бавария" билан биргаликда Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган.

Ўхшаш янгиликлар

-->