Исроил ва БАА биргаликда ЖЧ-2030га мезбонлик қилиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 13.10.2021 21:46
  • 552
  • 30

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2030 йилги жаҳон чемпионатини Исроилга қўшни мамлакатлар билан биргаликда ўтказиш таклифини берди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Нафтали Беннетнинг вакили хабар берди.

Инфантино ушбу ҳафтада Исроилга ташриф буюрди ҳамда ушбу мамлакатга келган ФИФАнинг илк президентига айланди.

«Муҳокама давомида ФИФА раҳбари 2030 йилги Жаҳон чемпионатини Исроилга минтақадаГИ бошқа мамлакат, биринчи навбатда Бирлашган Араб Амирликлари билан бирга ўтказиш ғоясини берди», — дея ёзди Беннетнинг вакили Твиттер орқали.

Ўхшаш янгиликлар