ads


"Барселона" "Реал"га қарши ўйиндан сўнг Куманнинг автомобилига бўлган мухлисларнинг ҳужуми борасида расмий баёнот берди

  • Mr.NoBoDy 25.10.2021 13:17
  • 81
  • 30

"Барселона" бош мураббий Роналд Куманнинг машинасига бўлган ҳужум бўйича расмий баёнот берди.

Эслатиб ўтамиз, кеча "Барселона" ўз уйида Ла Лига 10-тур доирасида ашаддий рақиби бўлган "Реал" (1:2)га мағлуб бўлди. Ўйиндан сўнг Куман машинасида стадиондан чиқиб кетмоқчи бўлган пайт кўплаб тажовузкор мухлисларнинг ҳужумига учради.

"Барселона" эса вазиятга изоҳ берди.

"Биз мураббийимиз "Камп Ноу"ни тарк этганда юз берган зўравонлик ва менсимаслик ҳатти-ҳаракатларини оммавий қоралаймиз. Клуб бундай ҳодиса такрорланмаслиги учун зарур хавфсизлик ва интизомий чораларни кўради", - дейилади хабарда.

"Барселона" 15 очко билан Испания чемпионатида 8-ўринда бормоқда.




Ўхшаш янгиликлар