"Андижон"нинг 1000-голини ким уради?

  • Mr.NoBoDy 25.10.2021 14:51
  • 513
  • 30

Бироздан кейин Қаршининг "Насаф" клуби Андижонда меҳмон бўлади.

Агар бу баҳс Виктор Кумиков шогирдларининг ғалабаси билан тугаса, "бургутлар" аутсайдерлар ҳудудидан чиқиб олишади. Шунингдек, мазкур ўйиннинг "Андижон" учун муҳим жиҳати шундаки, бугун жамоанинг Ўзбекистон чемпионатларидаги тарихий 1000-голи урилиши мумкин.

Гап шундаки, ўтган турда "Локомотив" билан ўйиннинг 90+4-дақиқасида Павел Забелин томонидан урилган гол "Андижон" учун юқори дивизиондаги 999-си бўлганди.

Маълумот учун, "бургутлар"нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги 900-голи 2015 йил Иброҳим Отахонов томонидан "Бухоро" (ҳозирги "Нурафшон") дарвозасига киритилганди.

Тарихий голни Нестеров "қучоқлади"

Ўхшаш янгиликлар