Термиздаги ўйинда дарвозанинг ортига ҳакамлар қўйилади

  • Mr.NoBoDy 25.11.2021 15:00
  • 426
  • 30

Хабарингиз бор, Суперлиганинг якуний тур баҳслари 27 ноябрь куни ўтказилади.

26-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар эълон қилинди. Эътиборимизни "Сурхон" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги ўйинга тайинланган ҳакамлар тортди. 

СУРХОН – МАШЪАЛ

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Ҳусан Музаффаров

Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Аҳрол Рисқуллаев

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Жамшид Имамов

Гап шундаки, мазкур баҳсга дарвозаларнинг ортида ишлайдиган 2 нафар рефери ҳам сафарбар қилинган. Бу ҳолатга ҳакамлар департаменти раисининг аниқлик киритишини сўрадик.

"Биласиз, техник сабаблар туфайли Термиздаги ўйинларда ВАРдан фойдаланишнинг имкони йўқ. Бироқ, якуний турда мусобақадаги ўрнини кафолатлаш учун ҳаракат қилаётган 2 клуб тўқнаш келяпти. Ушбу ўйинда мағлуб бўлган жамоа кўп эҳтимол билан Суперлигани 12-ўринда тугатиб, плей-оффда ўйнашга мажбур бўлади. Шу туфайли бу учрашув натижасига таъсир қиладиган хатоларга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ. Дарвоза ортига қўйилган реферилар орқали бош ҳакамга майдондаги вазиятни кенгроқ назорат қилиш имкониятини яратдик", дейди Эркин Бахтиёров.

Ўхшаш янгиликлар