Тухель: "Челси"нинг омади келди, бизда хатолар кўп эди"

  • Mr.NoBoDy 02.12.2021 08:34
  • 624
  • 30

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель "Уотфорд"га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз ўзимизга ўхшамадик. Бугунги ўйинга тайёр эмас эканмиз. Балки рақиб жамоага қарши тўғри услуб топа олмагандирман. 

Ўйиндаги танаффус ҳам ўйинимиз яхшиланишига ёрдам бера олмади. Биз босимга дош беролмадик ва тўғри паслар амалга оширолмадик. 

Ўзгаришлар кўп бўлди, аммо хатолар жудаям кўпайиб кетди. Вазият яхшиланмади. Ғалаба борасида омадимиз келди", - деди Тухель. 

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar