ESPN Ўзбекистон номидан «Олтин тўп» сўровномасида иштирок этган журналист устидан кулди

  • Mr.NoBoDy 05.12.2021 08:23
  • 663
  • 30

"France Football"нинг "Олтин тўп" соврини учун дунё бўйлаб журналистлар овоз беришди. АҚШнинг ESPN нашри айрим мамлакатлар номидан берилган овозлар устидан кулди. Улар орасида Ўзбекистон номидан берилган овозлар ҳам қайд этилган. Бунга Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев овоз берди.

"Ушбу постга мухлислар муносабат билдириб, «сиз бермасмидиз овоз?» деб ёзишмоқда. Аниқлик киритаман, мен "Олтин тўп" сўровида овоз бермайман.

ФИФАнинг The Best сўровномасида овоз бераман.

"Олтин тўп"да Ўзбекистон номидан овоз бераётган Григорий Ртвеладзе билан шахсан таниш эмасман. Биламанки, анча йиллар аввал у ЎФФда ишлаган. Ҳозир спорт журналисти сифатидаги фаолияти ҳақида маълумотим йўқ. Менимча, бу вазиятда у почтага France Football’дан келган хатга жавобан вазиятни ёзиб юбориши керак. Балки юртимизнинг бирор обрўли спорт журналистини тавсия қилиши керак.

Чунки ESPN каби нуфузли компаниянинг 2 миллион обуначига эга саҳифаси бизнинг мамлакат вакили берган овоз устидан кулиши яхши эмас, албатта", — дея ёзди Даврон Файзиев ўзининг телеграмдаги канали орқали.

Ўхшаш янгиликлар