ads


ЕЧЛ. “Аякс” форварди Роналдунинг рекордини такрорлади

  • Mr.NoBoDy 08.12.2021 09:34
  • 141
  • 30

Чемпионлар Лигаси 6-турида “Аякс” 4:2 ҳисобида “Спортинг”дан устун келди.

Себастьен Аллер ўйинда пенальтини аниқ амалга ошириб, ўз номини учрашув қайдномасига ёздириб қўйди.

Ш тариқа, Аллер мусобақа жорий мавсум гуруҳ босқичида ўрин олган ҳар бир учрашувда гол урди ва бундай натижага эришган иккинчи футболчига айланди. Аввалроқ, бундай рекордни Криштиану Роналду 2017/18 йилги мавсум қайд этганди.

Амстердамликлар ҳужумчиси 10 та гол билан мусобақа тўпурари бўлиб турибди. Энг яқин таъқибчи Роберт Левандовски (9 та) эса ўз учрашувини бугун ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар