"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди

  • Mr.NoBoDy 17.01.2022 12:34
  • 438
  • 30

"Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола "Барселона" хавбеки Нико Гонсалесга қизиқмоқда.

Испан мутахассиси жорий мавсум сўнггида "шаҳарликлар"нинг ўрта чизиғини кучайтирмоқчи. Гонсалес бош мақсадлардандир.

"Кўк-анорранглилар" ўз навбатида шартномаси яна 2,5 йилга амал қиладиган ўйинчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Шу сабаб "шаҳарликлар" "Барселона" раҳбариятини кўндириш учун катта ҳаражат қилишига тўғри келади.

Нико жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар