Эден Азар "Реал"дан кетмоқчи

  • Mr.NoBoDy 17.01.2022 13:34
  • 402
  • 30

Ярим ҳимоячи Эден Азар "Реал"дан кетмоқчи.

Журналист Саша Тавольерининг маълумотига кўра, футболчининг қарорига яқинда содир бўлган воқеа сабаб бўлган. Тиббий штаб Азарда янги жарроҳлик амалиёти ўтказишни маслаҳат берди, аммо "Реал" президенти Флорентино Перес уни қилмаслик ҳам мумкинлигини таъкидлади.

Олдинроқ хабар берилганидек, "Реал" Азарни "Челси" ҳимоячиси Рис Жеймсга алмашмоқчи.

31 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум Мадрид клуби таркибида барча мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар