Ральф Рангник: "Кийим алмаштириш хонасидаги ҳолат ажойиб"

  • Mr.NoBoDy 23.01.2022 10:51
  • 495
  • 30

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник "Вест Хэм"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Кийим алмаштириш хонасидаги атмосфера ажойиб! Йигитлар ҳақли ғалабани нишонлашмоқда. Улар бу ғалабанинг қанчалар муҳимлигини яхши билишади.

Ҳа, рақиб дарвозаси олдида доим ҳам керакли қарорларни чиқара олмаяпмиз. Аммо сўнгги 20 дақиқа мобайнида биз жуда катта босим уюштирдик ва зарбалар йўлладик. Ўшанда сабрлироқ бўлиш кераклигини айтдим. Якунда уч очкони қўлга киритдик.

Сўнгги 15 дақиқаликда жуда катта таваккалга қўл урдик. Футболчилар ғалаба учун ҳаракат қилишди. Сўнгги дақиқадаги голдан мамнунман. Бунга муносиб эдик", - деди Рангник.

Ўхшаш янгиликлар