Клопп: "Аллисонга раҳмат айтдим, у бизни яна қутқарди"

  • Mr.NoBoDy 23.01.2022 22:34
  • 510
  • 30

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Англия Премьер-лигаси доирасида "Кристал Пэлас"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Бугун мен иккита бутунлай бошқа "Ливерпул"ни кўрдим, худди доктор Жекил ва жаноб Хайд ҳақидаги асардаги сингари. Дастлабки 35 дақиқада ақл бовар қилмас даражада ўйин намойиш этдик, аммо танаффусдан кейин биз назоратни йўқотдик ва позициялар ўртасида бўшлиқлар пайдо бўлди. Алиссонга раҳмат айтдим, у бизни яна қутқарди. У менга: "Бу менинг вазифам", деди. Ҳар ҳолда, биз жуда муҳим ғалабага эришдик", — дея Клопп ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Ўхшаш янгиликлар