ads


Африка Миллатлар кубоги доирасидан ўрин олган Камерун ва Комор орорллари ўртасидаги ўйин олдидан юз берган тиқилинчда камида 7 киши ҳалок бўлди

  • Mr.NoBoDy 25.01.2022 06:23
  • 2232
  • 30

Африка Миллатлар кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган Камерун ва Комор ороллари терма жамоалари ўртасидаги учрашув (2:1) олдидан стадион яқинида тиқилинч юзага келди.

Оломон мухлислар стадионга киришга ҳаракат қилишди, хавфсизлик ходимлари мухлисларни тинчлантириб, тартиб ўрнатолмади.

Ҳодиса пайтида баъзи одамлар йиқилган, бошқалари эса уларнинг устига босган. Бир неча киши ҳушини йўқотган, жароҳатланганлар касалхонага ётқизилган.

"LSI Africa" маълумотларига кўра, тиқилинчда камида 7 киши ҳалок бўлган. "Associated Press" журналисти Роб Харриснинг хабар беришича, камида 6 киши ҳалок бўлган.

Ўхшаш янгиликлар