Гнабри "Герта"га қарши ўйинда тирноғини қора рангга бўягани аён бўлди, бу мода эмас

  • Mr.NoBoDy 26.01.2022 21:17
  • 591
  • 30

"Бавария"нинг "Герта"га қарши ўйинидан кейин кўпчилик мюнхенлик ярим ҳимоячи Серж Гнабри қора рангга бўялган тирноқ билан ўйнаганини пайқашди.

Манбанинг ёзишича, бу шунчаки "мода" эмас, балки муҳим рамз ҳисобланади. Қора тирноқ болаларга нисбатан зўравонлик ҳақида хабардорликни оширишга қаратилган "Polished Man" кампаниясининг бир қисми саналади. Фақат битта тирноқнинг бўялганлиги эса даҳшатли статистикага ишора қилади: дунёда ўртача ҳисобда 18 ёшгача бўлган ҳар бешинчи бола жисмоний ёки жинсий зўравонликка учрайди.

Акцияда Гнабридан ташқари актёр Крис Хемсфорт, Зак Эфрон ва бошқа машҳур шахслар ҳам иштирок этишди.

Ўхшаш янгиликлар