Тухелнинг Лукаку ва яна бир қанча футболчилар билан муносабатлари ёмонлашди

  • Mr.NoBoDy 27.01.2022 13:51
  • 675
  • 30

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель жамоасининг кийим алмаштириш хонасида ёқимсиз ҳолатлар рўй бера бошлади.

"Marca" хабарига кўра, жамоанинг бир қанча футболчилари, шунингдек, Ромелу Лукаку германиялик мутахассиснинг фаолиятидан норозилик билдирган.

Тухелнинг ўйин давомида футболчиларни кўп хақорат қилиши ёқмаяпти. Шунингдек, улар доимий равишда таркибда тажрибалар ўтказилаётганидан мамнун эмас.

Эслатиб ўтамиз, Тухель 2021 йилнинг январидан буён "Челси"ни бошқариб келмоқда. Айни дамда жамоа АПЛда 3-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар