"Ливерпуль" "Порту" ҳужумчиси Диас билан 5 йиллик шартнома имзолайди

  • Mr.NoBoDy 29.01.2022 16:34
  • 399
  • 30

"Ливерпуль" "Порту" ҳужумчиси Луис Диас билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 25 ёшли колумбиялик футболчи инглиз клуби билан беш йиллик шартнома имзолайди.

"Ливерпуль" ва "Порту" трансферни тез орада расмийлаштириши мумкин.

Ҳужумчи жорий мавсум "Порту" либосида 28та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар