ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Манчестер Сити" 2:1 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 05.05.2022 01:51
  • 2001
  • 30

ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйини - "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" баҳсининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Манчестер Сити" 2:1

Голлар: Рияд Марез (Бернарду Силва) 73'

"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа, 2. Даниэль Карвахаль, 3. Эдер Милитао, 6. Начо Фернандес, 23. Ферлан Менди, 10. Лука Модрич (25. Эдуардо Камавинга 75'), 14. Каземиро (11. Марко Асенсио 75'), 8. Тони Кроос (21. Родриго 68'), 15. Федерико Вальверде, 9. Карим Бензема, 20. Винисиус Жуниор.

Захира: 13. Андрей Лунин, 40. Тони Фуидиас, 4. Давид Алаба, 5. Хесус Вальехо, 12. Марсело, 16. Лука Йович, 17. Лукас Васкес, 19. Дани Себальос, 24. Мариано Диас.

"Манчестер Сити": 31. Эдерсон Мораес, 2. Кайл Уокер (11. Александр Зинченко 72'), 3. Рубен Диаш, 14. Эмерик Ляпорт, 27. Жуан Канселу, 20. Бернарду Силва, 16. Родриго Эрнандес, 17. Кевин Де Брюйне (8. Илкай Гюндоган 72'), 26. Рияд Марез (25. Фернандиньо 85'), 9. Габриэль Жезус (10. Джек Грилиш 78'), 47. Фил Фоден.

Захира: 13. Зак Стеффен, 33. Скотт Карсон, 6. Натан Аке, 7. Рахим Стерлинг, 80. Кол Палмер, 90. Ромео Лавия, 56. Cонрад Эган-Рилей, 87. Жамес МcАтее.

Огоҳлантиришлар: Лука Модрич 9', Эмерик Ляпорт 9', Даниэль Карвахаль 65', Эдер Милитао 84'


90+1. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Реал"!!!!

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди.

Бензема ўнг қанотдан узатган тўпни Родрига дарвозага киритди!

90. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Родриго!

87. Грилиш, Куртуа... Жекнинг зарбасини Тибо қайтарди...

87. Хавфли вазият!!! Грилиш чапдан кириб келиб, тўпни ерлатиб узатди, аммо Фоден бўш дарвозага тўпни кирита олмади!!!

86. Канселудан супер зарба ва Куртуадан супер сейв!!!

82. Карим Бензема тўпни ажойиб тарзда тўғрилаб олиб дарвозага зарба берди... бироқ ушбу вазиятда оффсайд бор экан.

75. "Реал" бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Хўш, энди буёғига қандай бўлади?

Гюндоган ҳужумни бошлади, Бернарду тўпга эгалик қилиб олдинга юрди ва тўпни ўнг қанотга узатди, Рияд эса дарвозага ажойиб тарзда зарба бериб, гол урди!

73. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Маҳрез ҳисобни очди!

70. Баҳснинг 70 дақиқаси ўтиб бўлди. Ҳисоб ҳамон 0:0.

66. Кевин де Брюйненинг жаримадан узатган тўпини Бензема қайтариб юборди.

Сурат биздан, изоҳ сиздан...

56. "Реал" ҳужумларни қаторлаштириб ташламоқда. Бу сафар Каземиро бошлаган ҳужумни яна Винисиус якунига етказа олмади.

55. Каземиро Винисиусни олдинга бошлади, аммо бразилиялик футболчи тўпни ўзига мослаштира олмади.

52. Винисиус чап қанотдан катта тезликда олдинга ўтди, тўпни марказроққа Модричга узатди, Лука эса қулай вазиятни голга айлантира олмади.

50. Жезуснинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Куртуа ушлаб олди.

46. Даҳшат вазият! Карвахалнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Винисиус бўш қолган дарвозага кирита олмади...

46. Иккинчи бўлим старт олди!

45+3. Биринчи бўлим якунланди!

45+2. де Брюйненинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбаси рекошетга учраб майдонни тарк этди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. "Реал"нинг уюштирган навбатдаги ҳужуми ҳам муваффақиятсиз якунланди. 

43. Бензема дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, аммо бу сафарга зарба ҳам ноаниқ кетди! Қўшимчасига, ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бўлган экан.

40. Фоденнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Куртуа қайтариб юборди.

39. Ҳар икки жамоа вакиллари навбатма-навбат олдинга ўтишмоқда. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади.

37. Маҳрез катта тезликда "Реал" ҳимоясини ёриб ўтмоқчи бўлди, бироқ мадридлик ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишди.

33. Майдонда Каземирога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Захирадаги Камавингга тайёргарликни бошлаб юборди...

27. Крооснинг дарвозага йўллаган кучли зарбаси рекошет бўлиб, майдонни тарк этди. 

26. "Ман Сити" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Дарвозагача чамаси 22 метр...

Биринчи бўлимнинг ярми ўтиб бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам тенг ҳаракат қиляпти. Ўйин ҳарорати эса жуда юқори!

23. Габриэль Жезуснинг дарвозага йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

20. ЗАРБА! де Брюйне Бернардуни ажойиб тарзда олдинга бошлади, Силванинг дарвоза томон берган зарбасини эса Куртуа ажойиб тарзда қайтариб юборди!

18. Винисиус Жуниор "Реал"нинг ҳужумини ўзининг кучли зарбаси билан кўкка совурди.

15. де Брюйненинг узоқ масофадан берган кучли зарбасини Куртуа ушлаб олди.

12. Вальверде тўпни Бенземага узатди, Каримнинг дарвоза томон берган зарбаси эса анчагина ноаниқ кетди.

10. Ўтган 10 дақиқа жуда тез ўтди, учрашув ҳароради юқори!!!

8. Майдонда футболчилар ўртасида баҳс келиб чиқди. Ўйин бироз тўхтади.

7. Эдерсон жуда қалтис ўйнади. Агар тўпни ўзидан узоқлаштира олмаганида Винисиус тўпни олиб қўйиб, дарвозани ишғол қилиши мумкин эди...

5. Бернарду Силва тўпни ўзига тўғрилаб олаётганда қўли билан ҳаракат қилди. 

4. Модрич тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси томон узатиб берди, Бенземанинг бош билан берган зарбаси эса ноаниқ кетди. 

1. Илқ дақиқаларданоқ мадридликлар фаол. Винисиус жарима зарбаси ишлаб олди. 

1. Ўйин бошланди!

Стадион узра ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар