"Реал" Винисиуснинг товон пулини 1 миллиард еврогача кўтаришга тайёр

  • Mr.NoBoDy 14.05.2022 11:17
  • 585
  • 30

"Реал" ҳужумчи Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Мадридликлар ўйинчига 2028 йилга қадар шартнома ва йилига 10 миллион евро маош таклиф қилишга тайёрлар. Бразилияликнинг товон пули уч баробар кўтарилади. Нарх 350 миллион евродан 1 миллиард еврогача чиқиши мумкин.

21 ёшли форварднинг "Реал" билан амалдаги келишуви 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У 2018 йилдан бери жамоада ўйнайди.

Винисиус 2021/22 йилги мавсум Мадрид клуби сафида барча мусобақаларда 50та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 20та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар