"Ювентус" яқин кунларда Ди Мариянинг трансферини якунлаши мумкин

  • Mr.NoBoDy 14.05.2022 11:34
  • 864
  • 30

ПСЖ ҳужумчиси Анхель Ди Мария келаси ҳафтада расман "Ювентус" ўйинчиси бўлиши мумкин.

Журналист Адриен Греньенинг маълумотига кўра, туринликлар ва футболчи шартнома имзолашга яқинлар. Музокаралар бир неча ҳафталардан буён давом этмоқда.

34 ёшли ўйинчининг француз гранди билан меҳнат шартномаси мавсум сўнггида якунига етади.

Футболчи жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар