ПСЖ Кейлор Навасни ёзда сотишга тайёр

  • Mr.NoBoDy 14.05.2022 12:17
  • 510
  • 30

ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас ёзда француз клубидан кетиши мумкин.

Париж клуби Жанлуижи Доннаруммани танлади. Шу сабаб клуб ёзда 35 ёшли коста-рикаликнинг сотуви учун вариантлар излайди.

Кейлор Навас жорий мавсум ПСЖ таркибида 25та ўйинда майдонга тушди.

Унинг француз клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt уни 10 млн еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар