Футзал. Осиё чемпионатига қуръа 25 май куни ташланади

  • Mr.NoBoDy 21.05.2022 23:17
  • 444
  • 30

Бугун Малайзияда футзал бўйича Осиё Кубогига саралаш ўйинлари якунига етади.

Бироқ ушбу минтақадан финал босқичида иштирок этадиган барча уч иштирокчининг номи аниқ бўлиб улгурган: Япония, Жанубий Корея ва Хитой Тайпейи.

Осиё чемпионати-2022га қуръа ташлаш маросими 25 май куни бўлиб ўтади. Турнирнинг ўзи эса 25 сентябрдан 20 октябрга қадар Қувайтда ташкиллаштирилади.

Айни дамга келиб, қуръа саватчалари шундай кўриниш олган:

1-саватча
Қувайт
Эрон
Япония
Ўзбекистон

2-саватча
Ироқ
Вьетнам
Таиланд
Ливан

3-саватча
Жанубий Корея
Хитой Тайпейи
Тожикистон
Баҳрайн

4-саватча
Индонезия
Саудия Арабистони
Уммон
Туркманистон

Ўхшаш янгиликлар