Ибрагимович "Сассуоло"га қарши баҳсни асосий таркибда бошламоқчи

  • Mr.NoBoDy 22.05.2022 00:00
  • 651
  • 30

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович "россонерилар" учун чемпионликка айланиши мумкин бўлган А Сериянинг сўнгги турида "Сассуоло"га қарши ўйинга тайёр.

Клуб бош мураббийи Стефано Пиоли шведциялик форвард бу ўйинда асосий таркибда майдонга тушишни истаётганини айтди.

“Ибрагимович ҳам эртага барча футболчиларимиз каби ўйинни асосий таркибда бошламоқчи. Ушбу мавсумда жамоага идрок қилишни, тўғри менталитет ва бошқа жуда кўп муҳим нарсаларни сингдирди. У биз учун ниҳоятда муҳим ўйинчи”, - дея хулоса қилди Пиоли матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли Златан Ибрагимович мавсум охирида фаолиятини якунлаши мумкин. Футболчи айни дамда кейинги мавсумда жамоада қолиш-қолмаслиги ҳақида ўйламоқда.

Ўхшаш янгиликлар