"Барселона" директори Усмон Дембеле ҳақида гапирди

  • Mr.NoBoDy 23.05.2022 11:34
  • 117
  • 30

"Барселона" директори Матеу Алемани форвард Усмон Дембеленинг келажаги ҳақида гапирди.

"Дембеленинг келажаги фақат унга ва агентига аён. Бу борада ўз фикрим бор, аммо унинг ишга алоқаси йўқ. Ҳозирча янгилик йўқ, музокаралар ҳам", - дейди Алемани.

Дембеле "Барселона"га 2017 йилнинг августида келган эди. Форвард 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 31та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 13та ассист қайд этди.

25 ёшли французнинг шартномаси клуб билан шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар