«Реал Мадрид» Лунинни ижарага берди

  • Mr.NoBoDy14.08.2019 11:00
  • 684
  • 30

“Реал” дарвозабони Андрей Лунин фаолиятини “Вальядолид”да давом эттиради.

Мадридликлар 21 ёшли футболчини бир мавсумга ижарага берди.

Эслатиб ўтамиз, Лунин 2018 йил “Зари”дан “Реал”га кўчиб ўтганди. Ўтган мавсумни у ижарада “Леганес”да ўйнаган эди.

Луниннинг мадридликлар билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар