«МЮ» Бэйлни сотиб олмайди

  • Mr.NoBoDy19.03.2019 11:00
  • 1023
  • 30

«Манчестер Юнайтед» клуби «Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйлни сотиб олиш истагида эмас, дея хабар қилмоқда ESPN нашри.

Манбада таъкидланишича, «МЮ»ни футболчининг ёши (29) қониқтирмаяпти. Шунингдек, уларнинг фикрича Бэйл ёшига нисбатан анча қиммат.

«МЮ» ўз сафини ёш иқтидор эгалари билан тўлдирмоқчи.

Аввалроқ уэльслик футболчи мавсум сўнггида «Реал»ни тарк этмоқчилиги хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар