Неймар «Реал»га ўтишдан бош тортди

  • Mr.NoBoDy02.09.2019 11:00
  • 640
  • 30

"ПСЖ" ҳужумчиси Неймар "Реал" вакиллари билан учрашув ўтказди. Бразилиялик футболчи унда "Пари Сен-Жермен"да қолишини маълум қилди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, 27 ёшли футболчининг "Барса" ўтиш режаси барборд бўлганидан кейин у Парижда яна бир мавсум қолишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ёзги трансфер пайтида "Барселона"га ўтишга ҳаракат қилди. Аммо томонлар трансфер борасида келиша олишмади.

Унинг "ПСЖ" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Ўхшаш янгиликлар