"Кардифф" "Нант"га марҳум Саланинг трансферини тўлайдими?

  • Mr.NoBoDy20.03.2019 11:00
  • 802
  • 30

ФИФА "Нант" клубининг ҳалигача Эмилиано Саланинг трансфери учун биринчи тўловни амалга оширмаган "Кардифф" устидан шикоятини рўйхатдан ўтказди.

Франция клуби юристлари сўзларига кўра, шикоят 26 фефраль куни берилган.

"15 март куни ёзилган хатга кўра, ФИФА "Нант"нинг шикоятини рўйхатдан ўтказган ва бу "Кардифф" клубига маълум қилинган. Клуб 3 апрелгача бунга жавоб бериши керак", - дейди юристлар.

Кейинроқ ФИФА бу маълумотни L’Équipe журналистлари учун тасдиқлаган.

Келишувга кўра, "Кардифф" февраль ойи бошларида 6 миллион евролик биринчи траншни ўтказиши керак. Трансфернинг умумий суммаси 15 млн евро.

Ўхшаш янгиликлар