Италия манбаларининг хабар беришича “Ювентус” ёзги трансфер ойнасида ПСЖ ҳужумчиси Неймарни харид қилишга уриниб кўрган.
Туринликлар бразилиялик футболчи учун Дибала ва 100 миллион евро таклиф қилган, бироқ парижликлар бу таклифни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, Дибала хизматига “Тоттенхэм” ва “МЮ” ҳам қизиққан эди, аммо трансфер амалга ошмаганди.