"Реал" клуби "Челси" ярим ҳимоячиси Нголо Кантега қизиқишда давом этмоқда.
Defensa Central тарқатган хабарга кўра, "Қироллик клуби" лондонликлар билан трансфер борасида келишувга эришган. Футболчи кейинги трансфер муддатларидан бирида Мадридга кўчиб ўтади.
Бундан ташқари, келишувга кўра, "Челси" бошқа жамоаларда Канте борасида тушган таклифлар билан "Реал"ни бохабар қилиб туради.
Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер пайтида "Реал" Кантенри сотиб олишни истаган эди, аммо "Челси"га қўйилган трансфер тақиқи туфайли лондонликлар уни сотмади.
Франциялик футболчининг шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар тузилган.