Санчо ва Мэддисон – «МЮ»нинг асосий трансфер мақсади

  • Mr.NoBoDy18.09.2019 11:00
  • 760
  • 30

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоага англиялик футболчиларни олиб келмоқчи, дея ёзмоқда ESPN нашри.

Клуб “Боруссия” вингери Жейдон Санчо ва “Лестер” ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисонлар билан шартнома имзоламоқчи. “Лестер” футболчисини 70-80 миллион фунтга баҳоламоқда.

Маълумотларга кўра, Сульшер шунингдек жамоада “Ньюкасл” футболчиси Шон Лонгстафф, “Борнмут” ҳужумчиси Каллум Уилсон ва “Сток Сити” ҳимоячиси Натан Коллинзни кўрмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар