«Эвертон» ҳужумчиси Қатар клубига ўтишни хоҳламади

  • Mr.NoBoDy24.09.2019 11:00
  • 640
  • 30

“Эвертон” ҳужумчиси Женк Тосун Қатар клубига ўтишни хоҳламади.

28 ёшли туркиялик футболчи “ирислар”нинг асосий таркибига кира олмаяпти. Бироқ унинг рафиқаси Осиё клубларига ўтишини хоҳламади.

Тосун ҳозирча асосий таркибга киришга курашиш учун тайёр. Аммо қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақида Milliyet нашри хабар бермоқда. Футболчининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ, футболчи хизматига “Ал-Ғарафа” клуби қизиқаётганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалганди.

Ўхшаш янгиликлар