ads


«Челси» етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин

  • Mr.NoBoDy20.03.2019 16:00
  • 734
  • 30

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Нголо Канте ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Le10Sport хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 27 ёшли футболчи хизматларига “Реал”, “Ювентус” ва ПСЖ клублари қизиқаётгани сабабли, Канте жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйлаб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Канте “Челси” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келади. У жами 132та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган. Унинг “кўклар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар