Ибраҳимович фаолиятини Австралияда давом эттириши мумкин

  • Mr.NoBoDy02.11.2019 16:00
  • 643
  • 30

“Лос-Анжелес Гэлакси” ҳужумчиси Златан Ибраҳимович фаолиятини Австралия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақида Le Figaro нашри хабар тарқатди.

Манбанинг хабарига кўра, швециялик футболчи хизматига “Перт Глори” клуби қизиқиш билдирмоқда. Жамоа футболчининг агенти Мино Райола билан алоқага чиққан.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли футболчининг “Гэлакси” билан шартномаси декабрда якунига етади ва у эркин агентга айланади. Шунингдек, Ибраҳимовични “Наполи”, “Интер” ва “Фламенго” жамоалари қўшиб қолмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар