Дибала Мадридга йўл олиши мумкин

  • Mr.NoBoDy22.03.2019 11:00
  • 948
  • 30

Мадриднинг “Атлетико” клуби “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибалага қизиқиб қолди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, мадридликлар футболчини ёзги трансфер ойнасида жамоага олиб келмоқчи. Дибала жамоани тарк этиши кутилаётган Антуан Гризманни ўрнини эгаллаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум 25 ёшли футболчи 35 та ўйинда иштирок этиб, 9та гол урган ва 6та голга ҳам муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар