«Реал» футболчиси «Рома»нинг «радари»да

  • Mr.NoBoDy22.03.2019 16:00
  • 810
  • 30

“Реал” ҳимоячиси Начо Фернандес фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

AS нашрининг хабарига кўра, 29 ёшли футболчининг хизматига “Рома” клуби қизиқиш билдирмоқда. Ўтган ёзда римликлар испаниялик футболчини сотиб олмоқчи бўлган.

Бироқ, ушбу трансфер номаълум сабабларга кўра амалга ошмай қолган. Бу сафар “бўрилар” ёзги трансферлар вақтида Начони қўлга киритиш учун жиддий бел боғлаган.

Начонинг “қироллик клуби” билан тузган шартномаси 2020 йилгача амал қилади ва “Реал” ҳам уни сотиб юборишга қарши эмас. 

Маълумот ўрнида, жорий мавсум Начо “қаймоқранглилар” сафида 14 та ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар