Йович бугун "Фиорентина"да тиббий кўрикдан ўтади. "Реал" ҳужумчиси 2+1 кўринишида шартнома имзолайди

  • Mr.NoBoDy08.07.2022 08:00
  • 267
  • 30

"Реал" ҳужумчиси Лука Йович "Фиорентина"га ўтишга яқин турибди.

Бугун Сербия терма жамоасининг 24 ёшли футболчиси Флоренция клубида тиббий кўрикдан ўтади, дея хабар беради журналист Жанлука Ди Марцио.

Йович "бинафшаранглилар" билан 2+1 кўринишида шартнома имзолайди. Дастлабки икки мавсумда у йилига 2,5 миллион евро олади, учинчи мавсумда эса 5 миллион маош назарда тутилган.

Аввалроқ, Йович "Реал" билан 2025 йилгача тузилган амалдаги келишувига қарамай, "Фиорентина"га текинга ўтиши маълум бўлганди. Шу билан бирга, Мадрид клуби ҳужумчининг кейинги сотилган суммасининг 50 фоизини олади.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar