«МЮ» Эриксенни эркин агент сифатида қўлга киритмоқчи

  • Mr.NoBoDy29.12.2019 11:00
  • 600
  • 30

"Манчестер Юнайтед" клуби "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатди.

Манбага кўра, "қизил иблислар" мавсум охирига қадар 27 ёшли футболчининг шартномаси якунланиши кутиб, сўнгра уни бепул қўлга киритишни режалаштиришяпти.

Даниялик футболчининг шартномаси 2020 йилнинг 30 июнь куни якунига етади. "Шпорлар" уни қишда 40 миллион фунтга сотишга тайёр, аммо "МЮ" футболчи учун пул сарфламоқчи эмас.

Шунингдек, Эриксенга "Ювентус" ва "Интер" клублари ҳам қизиқиш билдиришмоқда.

Кристиан ушбу мавсумда АПЛ доирасида 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 2та голга узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар