Артуро Видаль «Интер»да қанча маош олиши аниқ бўлди

  • Mr.NoBoDy29.12.2019 16:00
  • 510
  • 30

«Интер» клуби «Барселона» ярим ҳимоячиси Артуро Видаль билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди.

Журналист Николо Скира тарқатган хабарга кўра, томонлар 2,5 йилга мўлжалланган шартнома имзолашади. Бу вақт давомида Видаль 16,5 миллион евро даромад олади.

Чилилик футболчи ушбу мавсум охиригача 4,5 миллион евро маош олса, 2020 йилнинг ёзидан бошлаб 6 миллион евро йиллик маош ола бошлайди.

Видалнинг агенти «Барселона» раҳбарияти билан музокара олиб бормоқда. Каталонияликлар футболчи учун «Интер»дан 20 миллион евро талаб қилаётган бўлишса, миланликлар уни ижарага олишни мўлжаллашмоқда. Бундай ҳолатда "нерадзурри" учун Артуро 12 миллион еврога тушади.

32 ёшли футболчи мазкур мавсумда Ла лига доирасида «Барса» сафида 14та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар