iks
ads


«Вулверхэмптон» Вальехони «Реал»га қайтириб юборишга қарор қилди

  • Mr.NoBoDy04.01.2020 11:00
  • 675
  • 30

«Вулверхэмптон» бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту «Реал»дан ижарага олинган ҳимоячи Хесус Вальехонинг тақдири ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Очиғини айтишим керак. Хесус, жамоамизни тарк этса керак. Боиси, у кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда.

Вальехо — ёш ва иқтидорли ўйинчи. Биз уни ижарага олаётганда ундан кўп нарса кутган эдик, аммо умидимиз рўёбга чиқмади. У жамоамизни тарк этиб, ўзига бошқа жамоа топиши керак. У кўпроқ ўйнаши ва ривожланиши лозим. Чунки, унда иқтидор бор.

Хесус яхши ўйнаган учрашувлар бўлди, шунингдек, ёмон ўйнаган ўйинлар ҳам бўлди. Назаримда, ижара ҳеч кимга наф келтирмади», – деди Санту.

22 ёшли футболчи АПЛ доирасида 2та ўйинда майдонга тушиб, битта сариқ карточка олди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar