«Реал» қишки трансфер даврида таркибни кучайтириш борасида иш олиб бормайди.
AS тарқатган хабарга кўра, мадридликлар бош мураббийи Зайниддин Зидан фақатгина «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг харид қилинишини истаган эди. Аммо раҳбарият ҳозирча бунинг иложи йўқлигини таъкидлади.
Аксинча, «Реал» икки футболчи — ярим ҳимоячи Браим Диас ва ҳужумчи Мариано Диасларни сотиб юбормоқчи ёки бошқа жамоага ижарага бериши мумкин.