Лондон клуби раҳбарияти қишки трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар жамоа ҳимоячилари Маркос Алонсо ҳамда Эмерсонни сотиб юборишга ҳаракат қилади.
Эмерсоннинг хизматларига “Ювентус” қизиқиб қолган. 25 ёшли футболчининг трансфери 30 миллион еврога баҳоланмоқда. У жорий мавсум “Челси” сафида 15та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига битта голли узатмани ёздириб қўйди.
Маркос Алонсонинг трансфери бўлса, 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Испаниялик 29 ёшли ҳимоячи “аристократлар” сафида жорий мавсум 14 та ўйин ўтказиб, учта голли узатма берди ва битта гол урди. Унинг хизматларига "Интер" ва "Атлетико" клублари қиизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Эмерсоннинг амалдаги шартномаси 2022-йил 30-июнига қадар амалда, Алонсоники эса 2023-йил 30-июнида якунига етади.