"Челси" бир шарт эвазига "Барселона"га де Йонг трансфери борасида таклиф билан чиқишга тайёр

  • Mr.NoBoDy07.08.2022 15:00
  • 162
  • 30

Лондоннинг "Челси" клуби "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Лондонликлар аллақачон испан жамоаси билан боғланган. Бироқ, инглиз клуби 25 ёшли футболчи "Барселона"ни тарк этишга қатъий қарор қилмагунча, унга таклиф билан чиқмоқчи эмас. "Кўклар" раҳбарияти фойдасиз музокараларга вақт сарфламоқчи эмас. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Барселона" Де Йонгни сақлаб қолиш истагини ошкора эълон қилса ҳам, маошни камайтириш ва ўз футболчисини сотишдан яхши даромад олиш учун уни сотмоқчи. Бироқ, де Йонгнинг позицияси ўзгаришсиз қолмоқда - у "Барселона"ни тарк этиш ниятида эмас.

Ўхшаш янгиликлар