«Милан» «Барселона» қизиқаётган футболчи билан келишувга эришди

  • Mr.NoBoDy18.01.2020 11:00
  • 555
  • 30

«Динамо» клуби ярим ҳимоячиси Дани Олмьо «Милан»га ўтадиган бўлди.

Sportske Novosti  хабарига кўра, "Милан"  Испания терма жамоасининг 21 ёшли аъзоси учун 20 миллион евро тўлайди. "Динамо" бундан ташқари 5 миллион евро бонусга ҳам эга бўлиши мумкин. Шунингдек, "Милан" агарда футболчини сотадиган бўлса, "Динамо" яна қўшимча 5 миллион еврога эга бўлади.

Олмьонинг ўзи "Милан" билан 5 йиллик шартномага имзо чекади. У клубда йилига 2,5 миллион евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Барселона" ҳам Олмога қизиқаётганлиги ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Дани Олмьо "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум "Динамо" сафида 22та ўйин ўтказиб, 8та гол урди ва 7та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар