"Бавария" ҳимоячиси янги шартнома имзолашдан бош тортмоқда

  • Mr.NoBoDy01.12.2022 04:39
  • 168
  • 30

Ҳимоячи Бенжамин Павар "Бавария" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди ва мавсум охирида жамоани тарк этади, деб хабар беради Bild.

26 ёшли футболчи 2023/24 йилги мавсум охиригача амал қиладиган шартномасини янгиламаслигини маълум қилди. "Бавария" Паварнинг трансферидан ҳеч бўлмаганда бироз маблағ олиши учун Мюнхенни 2023 йилнинг ёзида тарк этгани маъқул, деган фикрга келди.

17 ноябрь куни Bild нашри "Бавария" Паварнинг келажаги ҳақидаги сўнгги баёнотлардан норози бўлганини хабар қилди.

Аввалроқ, 26 ёшли футболчининг хизматларига "Милан", "Реал" ва "Барселона" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Паварнинг "Бавария" билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча турнирларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар