"Атлетико" қишда сотиладиган Феликсга нарх белгилади

  • Mr.NoBoDy01.12.2022 19:00
  • 231
  • 30

"Атлетико" Жоау Феликсни қишда фақат 100 млн еврога сотишга рози бўлади.

AS хабарига кўра, футболчи қишки трансфер ойнасида Мадрид клубини тарк этмоқчи. 2019 йил ёзида футболчи учун 127 миллион евро тўлаган “Атлетико Мадрид” уни 100 миллион еврога сотишга рози бўлади.

Феликсга “Манчестер Юнайтед”, “Бавария” ва “ПСЖ” катта қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби ўтган ёзда Жоау учун "Атлетико"га 130 миллион евро таклиф қилган, аммо рад жавоби берилганди. Парижликлар қанот ҳужумчиси билан "ПСЖ"нинг футбол бўйича маслаҳатчиси Луиш Кампуш орқали алоқа ўрнатишган.

Хабар қилинишича, Роберт Левандовски "Барселона"га кетганидан кейин «Бавария» Феликс учун 100 миллион евро таклиф қилган, бироқ «Атлетико» рад жавобини берган.

23 ёшли футболчи жорий мавсум “Атлетико” сафида 18 ўйинда 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. 2022 йилги жаҳон чемпионатида у Португалия терма жамоаси сафида 2 та ўйинда 1 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар