“Интер” ёзги трансфер вақтида “Верона” ярим ҳимоячиси Мараш Кумбуллани харид қилмоқчи. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар тарқатди.
Манбанинг хабарига кўра, футолчининг трансферини “нерадзуррилар” бош мураббийи Антонио Контенинг шахсан ўзи хоҳламоқда. 20 ёшли футболчининг трансфер нархи 10 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кумбуллага шунингдек, “Ювентус” ва “Манчестер Юнайтед” клублари қизиқиш билдирмоқда.